Ўзбекистондаги ахборот тизимларига охирги бир ҳафтада 32 мингдан ортиқ кибертаҳдидлар уюштирилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, UzCERT хизмати томонидан 5 февралдан 11 февралгача мамлакат ҳудудидаги ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32 156 та кибертаҳдид аниқланган.
Улардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган бўлиб, жами кўрсаткичнинг 52,7 фозини ташкил этган. Шунингдек, соҳалар бўйича АКТ (19,3 фоиз),молия (14,2 фоиз), энергетика (4,3 фоиз) ҳамда ишлаб чиқариш (3,.9 фоиз) соҳаларидаги ахборот тизимларига ҳам кибертаҳдидлар содир этилган.
Ҳафта давомида учраган заифликлар топ-5 талигига қуйидагилар киради:
- CVE-2022−31813 — 18,5 фоиз;
- CVE-2022−22720 — 18,3 фоиз;
- CVE-2021−39275 — 16,9 фоиз;
- CVE-2021−44790 — 16,9 фоиз;
- ssl poodle — 16,2 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати сайти 2022 йил 2 ноябрь куни хакерлар ҳужумига учраган эди. Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув вақтида аниқланишича, 2022 йилнинг сентябридан бошлаб Норин тумани Улуғбек кўчасида яшовчи, вояга етмаган 16 ёшли М.Б. бошқалар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, интернет ижтимоий тармоғи орқали киберҳужум уюштиришга оид материалларни кўриш орқали, ушбу йўналишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни ўзлаштириб олиб, 2 ноябрь куни Олий мажлис Сенатига тегишли бўлган “www.senat.uz” веб-сайтига ҳамда бошқа сайтларга ноқонуний киберҳужумлар амалга оширганди.
Изоҳ (0)