Фаластинлик оддий қиз бир кун келиб Иордания маликасига айланишини хаёлига ҳам келтира олмасди. Бугун 53 ёшли Рания ал-Абдулла араб дунёсидаги кўплаб аёллар учун ўрнакдир.
Қиролича Рания оналари билан фахрланадиган тўрт фарзандни тарбиялади. У Яқин Шарқдаги ҳар бир бола сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлишини таъминлашга интилади.
Кувайтлик оддий қиз
Рания Файсал ал-Яссин фаластинликлар оиласида туғилган. Унинг отаси педиатр, онаси эса уй бекаси эди. Оила Кувайтда яшаган ўртаҳол оила эди.
Қизнинг ота-онаси таълимни асосий қадрият деб билган. Рания маҳаллий мактабда инглиз тилини чуқур ўрганган. Мактабни муваффақиятли тамомлаб, Қоҳирадаги университетнинг Бизнес бошқаруви факультетига ўқишга киради. Олий ўқув юртининг дипломи Рания учун Яқин Шарқдаги барча халқаро корпорацияларга йўл очади.
Бироқ 90 йилларда Кувайтда фуқаролар уруши бошланади. Раниянинг оиласи сиёсий сабабларга кўра мамлакатни тарк этади. Шундай қилиб, қиз Иорданияда янги ҳаёт бошлайди.
Шаҳзода билан учрашуви
Рания Файсал ал-Яссин Оммандаги Citibank филиалларидан бирига ишга жойлашади. Банк асосчиси Иордания қиролининг меросхўри бўлган. Истеъдодли Рания бўлимнинг энг яхши ходими эди. Бир куни корпоратив зиёфат уюштирилади, унга Рания ҳам таклиф қилинади. Шу зиёфатда у Иордания шаҳзодаси Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайн билан танишади.
Жуфтлик тахминан олти ой учрашиб юради ва тез орада унаштирилади. Ранияга қатъий талаблар қўйилмаган, чунки Абдулла фақат шаҳзода бўлиб, тахтга даъво қила олмасди. Тез орада миллий байрамга айланган тўй ҳам бўлиб ўтади.
Рания тўйида гўзал Золушка образида намоён бўлади. Қироллик сулоласининг анъаналарига кўра, келин бошига қимматбаҳо тиара тақиши керак эди. Аммо Раниянинг камтарона оиласида бундай ҳашаматга ўчлик бўлмаган, шунинг учун у тиара ўрнига фата тақади. Келин Европа услубида безанади.
Мусулмон маликанинг европача услуби
Абдуллоҳ II ибн ал-Ҳусайн Муҳаммад пайғамбарнинг энг қадимий оиласининг авлоди, шунинг учун у ислом динининг ҳомийси ҳисобланади. Бутун мусулмон оламининг нигоҳи унинг оиласига қадалган. Шу сабаб Абдуллоҳнинг хотинига алоҳида талаблар қўйилади.
1999 йилда шаҳзода Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайн ўлимидан олдин отасидан мерос сифатида Иордания қироли унвонини олади. Аммо Рания дарҳол қиролича бўла олмайди. Уни бу унвонга тайинлаш фақат эрининг буйруғи билан амалга ошиши мумкин эди.
Рания учун оила ҳар доим ҳаётидаги энг қимматли нарса бўлган. Уларнинг тўрт фарзанди бор. Қиролича араб аёллари ҳуқуқларини жонкуярлик билан ҳимоя қилади. Раниянинг ўзи Европа услубида кийинади: у мусулмон анъаналари талаб қилганидек, бошини рўмол билан ёпмайди ва қулай кийимлар: костюм-шим, кўйлак, бош кийим ва пойабзал лар кияди.
Қиролича оммавий ахборот воситаларига интервью беради, сиёсий тадбирларда қатнашади, ижтимоий тармоқларни бошқаради ва хайрия ишлари билан шуғулланади. У Яқин Шарқдаги аёлларга нисбатан камситиш ҳолатлари — оиладаги зўравонлик, гендер камситишга қарши курашади.
Миш-мишларга кўра, Абдулланинг тахтга ўтиришига гўзал Рания сабабчи бўлган. Қайнотасига бўлган илиқ муносабати туфайли у эрининг муносиб тахт вориси бўлишига қиролни ишонтира олади. Эр-хотин ҳатто боболари шарафига тўнғич ўғлига — Ҳусайн деб исм қўяди.
Ҳусайн — Иордания валиаҳд шаҳзодаси
Абдулла ва Раниянинг тўнғич ўғли Ҳусайн намунали таълим олади. Дастлаб унга дипломат вазифаси юклатилади. Қиролича ҳар доим болалари халқаро таълим олишига ҳаракат қилган. Ўғли бошқа мамлакатлардан келган болалар билан хусусий мактабда ўқийди. Ҳусайн Вашингтон университетини, Англиядаги Қироллик ҳарбий академиясини тамомлайди ва Иордания қуролли кучларида капитан бўлади.
Бундан ўн йил аввал қирол Абдулла ўғлини тахт вориси деб эълон қилганди. Отаси тахтдан кетгач, Ҳусайн унинг вазифасини ўз зиммасига олади. 2023 йилда у тадбиркор Ражва Ал-Саифнинг қизига уйланди. Қиролича ўғлининг мазкур танловини бажонидил қўллаб-қувватлади.
Ражва ҳам Рания сингари замонавий услубда кийинишни афзал кўради. Яқинда ижтимоий тадбирлардан бирида янги келин-куёв бир хил футболка кийган ҳолда кўриниш берди. Бу билан Раниянинг келини аёл эркак билан тенг ҳуқуқли эканлигини таъкидлайди.
Имон – Шарқнинг энг гўзал маликаси
Имон — қирол оиласининг тўнғич қизи. У оиласи билан саёҳатларда ва ижтимоий тадбирларда ҳамроҳ бўлишни яхши кўради. Қиз акаси Ҳусайн билан бир хусусий мактабни битирган. Спорт билан шуғулланади ва бир нечта мукофотларга сазовор бўлган.
Ўзининг ажойиб кўриниши туфайли Имон энг гўзал Шарқ маликаси деб аталади. Аммо қиз моделлик бизнесидаги карьерасини ташлаб, олий маълумот олиш учун Америкага кетади.
25 ёшида малика тадбиркор Жамил Александр Термиотисга турмушга чиқди. Қирол Абдулланинг тўнғич қизининг дабдабали тўйи бутун мамлакат бўйлаб эфирга узатилди. Келиннинг эгнида чиройли оқ кўйлак, бошида эса қимматбаҳо тиара бор эди. Раниядан фарқли ўлароқ, қизи тўйида қадимий тиара тақишни афзал кўрди.
Салма — Иордания тарихидаги биринчи аёл учувчи
Малика Салма ҳам халқаро мактабни тамомлаган ва Қироллик ҳарбий академиясига ўқишга киришга қарор қилган. 19 ёшида у учувчи бўлишни орзу қилган. Машғулотлардан сўнг, Салма ўз мамлакати тарихидаги биринчи аёл учувчи бўлди.
Отаси шахсан ўзи унга қанотлар тасвирланган значок совға қилган. Қизи эса уларни формасида ғурур билан олиб юради. Қиролича Рания ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қизига омад ва улкан муваффақиятлар тилайди.
Салма шу билан тўхтамайди. У Калифорниядаги коллежга, сўнгра археология университетида таълим олишга қарор қилган.
Ҳошим — ёш валиаҳд шаҳзода
Оиладаги энг кичик фарзанд — шаҳзода Ҳошим. Шуниси эътиборга лойиқки, у отаси билан бир кунда туғилган. Шаҳзода Иорданиядаги Қироллик академияси мактабини тамомлаган.
Ҳошим оиланинг энг севимлисидир. У акаси Ҳусайндан 9 ёш кичик. 18 ёшидаёқ шаҳзода ўзининг қироллик вазифаларини бошлаган. У вица-қирол қасамёдини қабул қилган ва мамлакатда отаси йўқлигида унинг ўринбосари вазифасини бажаради. У аста-секин ўзининг янги ролига ўрганиб бормоқда, аммо у ҳали яна таълим олиши керак.