Митти давлатлардаги ҳаёт одатда кўплаб ажойиботларга тўла. Масалан, кўпчилик Монакода фақат мултимиллионерлар, Ватиканда эса фақат руҳонийлар яшайди деб ўйлайди. Аммо афсоналар одатда ҳақиқий қизиқишни келтириб чиқарадиган нарсалар атрофида пайдо бўлади. Бунинг сабаби шундаки, бир кунда айланиб чиқиш мумкин бўлган мамлакатда яшаш қандай эканлигини биз билмаймиз.
Ватикан
- Ватикан фуқароларидан туғилган болалар ҳам фуқароликни олади. Аммо улар 18 ёшга тўлгандан сўнг ёки ота-оналари мамлакат фуқаролигини тўхтатгандан сўнг дарҳол фуқароликни йўқотадилар.
- Ватикан дўконлари солиқ тўламайди, шунинг учун нархлар Римдагидан тахминан 25% паст. Бу озиқ-овқат, дори-дармон, косметика, парфюмерия, электроника, кийим-кечак ва поябзал дўконларига тегишли.
- Ватикан фуқароларига елкалари очиқ кийимда кўчага чиқиш, шунингдек, калта юбка ва шорти кийиш ҳам тақиқланган. Эрталабгача рақсга тушадиган шовқинли базмлар ҳам тақиқланади.
- Ватиканда бар ёки клублар йўқ, маҳаллий аҳоли дам олиш учун Римга боради. Асосийси, ўз вақтида қайтиш. Бу митти давлатнинг дарвозалари 1:15 да ёпилади ва 5:45 да очилади. Албатта, қоидабузарлар кўчада тунаб қолмайди, лекин улар махсус журналга рўйхатга олинади.
- Ватикан аҳолиси бошқа мамлакатлардан меҳмонларни таклиф қилишлари мумкин, аммо ярим тунда улар шаҳарни тарк этишлари керак ва эгалари уларни дарвозагача кузатиб боришлари лозим. Фақат яқин қариндошлар уларникида тунашлари мумкин.
Монако
- Монако Ватикандан кейин дунёдаги иккинчи энг кичик мустақил давлатдир. “Мен мамлакатнинг бир чеккасидан бошқасига 50 дақиқада, ҳатто югурсам 40 дақиқада пиёда бора оламан”, деб ёзади Reddit фойдаланувчиларидан бири.
- Монако фуқаролари уй-жой субсидиялари каби махсус имтиёзларга эга. Аммо бу князлик паспортини олиш осон эмас. Аксарият ҳолларда бу мамлакат резиденти бўлишингизни талаб қилади. Яна бир вариант — Монако фуқаросига уйланиш. Аммо фуқароликни никоҳдан кейин 10 йил ўтгач олиш мумкин.
- Монакода қатъий кийиниш қоидалари мавжуд. Масалан, бу ерда ялангоёқ юра олмайсиз. Шу билан бирга, яхталарда поябзалда юриш тақиқланади.
- Мамлакатнинг ўз армияси йўқ, аммо аҳоли жон бошига полициячилар кўп тўғри келади. Шу сабабли жиноятчилик даражаси жуда паст ва одамлар асосан ўғрилик ёки молиявий фирибгарлик учун қамоққа тушишади. Тўғри, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун ҳам қамоққа тушиш мумкин. Қамоқхона камералари денгиз манзарасига эга ва маҳкумлар спорт залидан фойдаланишлари мумкин.
Сан Марино
- Штатни 2 та капитан-регент бошқаради, улар 6 ойга сайланади. Вакиллик муддати давомида уларга машина ҳайдашга рухсат берилмайди.
- Бу ерда машинани уйнинг олдида ёки тўхташ жойида кетма-кет 2 кундан ортиқ қолдира олмайсиз.
- Сан-Маринода МcДональдъс, Бургер Кинг ва бошқа фастфуд ресторанлари мавжуд эмас.
Малта
- Малтада қиш иссиқ ва ҳарорат камдан кам ҳолларда 10 градусдан пастга тушади. Аммо уйларда марказий иситиш ва иссиқлик изолацияси мавжуд эмаслиги сабабли ичкари ташқаридагидек совуқ бўлади.
- Малта тили лотин алифбосида ёзилган ягона семит тилидир. Бу италянча билан аралашган араб тилига ўхшайди. Мамлакатнинг иккинчи расмий тили инглиз тили бўлиб, бу тилда деярли ҳамма сўзлашади. Агар Малта тилини билмасангиз, мамлакат фуқаролигини ололмайсиз.
- Малтада жуда ғалати қонунлар мавжуд. Масалан, “жуда фаол” югуриш тақиқланади, яъни югурувчи бошқаларга зарар бермаслик учун қўл ва оёқларини жуда фаол ҳаракатга келтирмаслиги керак. Шунингдек, ўғрилик учун ишлатилиши мумкин бўлган нарвон ва бошқа асбобларни ташқарида қолдирмаслик керак. Агар тасодифан уйингиз яқинида нарвонни унутиб қолдирсангиз, жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин.
- Малта аҳоли зич жойлашган мамлакатдир. “Қаерга борманг, атрофингизда доимо одамлар ва уларнинг баъзилари сизга таниш бўлади”, деб ўртоқлашади Малтада яшовчи британиялик.
Андорра
- Андорра Франция ва Испания билан чегарадош кичик бир князликдир. У 2 та ҳукмдор томонидан бошқарилади, улардан бири Франция президенти, иккинчиси эса Испанияни ифодаловчи Ургелл епископидир.
- 1864 йилда Андорра ҳукумати адвокатларнинг судга келишини тақиқлади, чунки ўз касбининг вакиллари “қорани оққа айлантириши мумкин ва аксинча”.
- Одатда бу ерда адвокатлик жуда машҳур касб эмас, чунки Андоррада жиноятчилик даражаси жуда паст. “Ота-онам ҳеч қачон қаердадир кеч қолиб кетди ёки чанғи учган бўлса керак, деб ташвишланишмаган. Синглимнинг ўсмирлик йиллари биз Барселонада яшаган даврга тўғри келди ва у мен каби эркинликка эга эмасди”, дейди интернет фойдаланувчиларидан бири.
Лихтенштейн
- Лихтенштейнда қашшоқлик нолга тенг. Князликда ишлайдиганларнинг ярмидан кўпи ҳар куни бу ерга қўшни давлатлардан: Австрия, Швейцария ва Германиядан келади.
- Давлат раҳбари шаҳзода Ханс-Адам II қўриқчисиз юради. У ўткинчилар билан мулоқот қилишдан ва мамлакатнинг барча аҳолиси таклиф қилинадиган саройида зиёфатлар ўтказишдан мамнун.