Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо баҳоси деярли 10 миллион долларга тенг уй сотиб олди, деб ёзади People Talk.
Кўринишидан, Леонардо Ди Каприонинг даромади Женнифер Лоуренс, Тимоти Шаламе ва Арина Гранде иштирок этган «Юқорига қарама» («Don’t Look Up») номли янги фильмда суратга тушгандан сўнг ортган.
Актёр ўзига Беверли-Ҳиллздан яна бир вилла сотиб олди. Ди Каприо сотиб олган уйнинг нархи 9,9 миллион доллар бўлиб, вилланинг катталиги ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли – 465 квадрат метрни ташкил этади.