Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Бетон тўсиққа урилган Nexia ҳайдовчиси вафот этди.
27 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia 2021 йил 27 октябрь куни соат 21:00 лар атрофида Шеробод атрофидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида Тошкент–Термиз йўналишида ҳаракат қилиб, тезликни меъёридан ошириш туфайли бошқарувни йўқотган. Шу сабаб йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда ҳайдовчи шифохонада вафот этган, 45 ёшли йўловчи оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Самарқандда Spark ва мотоцикл тўқнашди.
2021 йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Аҳмад Яссавий» МФЙдан ўтувчи 4Р-48 Челак–Метан автомобиль йўлининг 34-километрида Spark автомобили ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган мотоциклни ўтказиб юбормасдан у билан тўқнашган.
Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида Пайариқ туман Челак шаҳрида жойлашган 1-сонли шифохонада вафот этган. Мотоцикл йўловчиси эса бош миянинг оғир даражадаги жароҳати, иккала оёқ болдир суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
«Соғлиқ учун» спиртли ичимлик ичган ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
Самарқанд вилояти бўйлаб ИИБ соҳавий хизматлари томонидан «Хавфсиз тун» профилактик тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситаси бошқариб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган шахс аниқланди.
Инспекторнинг «Қанча ичдингиз?», деган саволига «100 грамм, соғлик учун»,— дея жавоб берган ҳайдовчи.
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Автомобилга жиддий зарар етган.
Паркентда Lada ёниб кетди
2021 йилнинг 10 ноябрь куни соат 11:55 ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, Янгибозор–Паркент–Красногорск автомобиль йўлининг 38-километрида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Й.Т. бошқарувидаги Lada автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Паркент тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Наманганда белгиланмаган жойдан қайрилган ҳайдовчи вафот этди, Олмалиқда пиёдани уриб кетган Лабо қочиб кетди. Сўнгги кунлардаги ЙТҲлар тафсилоти
- Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 4 киши вафот этди. Уларнинг 2 нафари вояга етмаган
- Машина ичида ёниб кетган ҳайдовчи, эшак арава билан тўқнашган Nexia. Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲ тафсилотлари