Қандли диабетдан азият чекадиган кишиларнинг таомномасига алоҳида эътибор бериш, саломатликка зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотлардан фойдаланмаслик керак.
Хамирли таом ва егуликлар тайёрлаганда эса айрим жиҳатларга амал қилиш муҳим:- Сариёғ ўрнига ёғи кам бўлган маргарин ишлатинг;
- Олий нав бўлмаган ундан фойдаланинг;
- Шакар ўрнига фруктоза қўшинг;
- Гликемик кўрсаткичи юқори бўлган маҳсулотлар —узум, банан ва майиздан фойдаланманг.
Парҳезбоп пирожки хамири
Керакли маҳсулотлар:- хамиртуруш — 30 г;
- жавдар уни — 0,5 кг;
- туз;
- сув — 400 мл.
- Илиқ сувга хамиртуруш қўшинг.
- Ун ва туз солинг.
- 1-2 соатга қолдиринг.
Қандли диабети борлар учун кекс рецепти
Керакли маҳсулотлар:- тухум — 1 дона;
- маргарин — 100 г;
- жавдар уни;
- фруктоза;
- лимон пўстининг қириндиси.
- Барча маҳсулотларни блендерда аралаштиринг.
- Унни кекснинг хамирига ўхшаш масса бўлгунича қўшинг.
- Махсус кекс қолипига солиб 200 даража оловда пишириб олинг.
Творогли пирог
Керакли маҳсулотлар:
- ун — 90 г;
- тухум — 2 дона;
- творог — 400 г;
- ёнғоқ;
- шакар ўрнини босувчи маҳсулот — 90 г.
- Ҳамма маҳсулотларни қўшиб аралаштиринг.
- Листга солиб 20-25 дақиқа давомида пишириб олинг.
Ёқимли иштаҳа!