«Ўзгидромет» 27 июль, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 38-40 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секунд кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 37-42 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 24—26 июль кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу муносабат билан аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўраган.