Ушбу ёз мавсумида дунё бўйича тақдим этиладиган энг яхши премьералар билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.
«Осуда макон 2»
Фильмда одамлар қонхўр ҳайвонлар томонидан деярли йўқ қилинади. Улар бутунлай кўр бўлса-да, юқори эшитиш қобилиятига эга. Шунинг учун жабрланувчиларни узоқлардан ҳам пайқаб, тезда уларни топиб олади ва ўлдиради. «Осуда макон» фильми Америка кино институти томонидан 2018 йилнинг энг яхши ўнта фильми рўйхатига киритилган. Screen Rant портали томонидан эълон қилинган 2018 йилнинг энг яхши даҳшатли фильмлари рейтингида ушбу картина иккинчи ўринни эгаллаган.
«Круэлла»
Disney Жокернинг ўз версиясини яратишни хоҳлади — жонли образлар, ажойиб актёрлик маҳорати ва костюмлар билан силлиқлаштирилган эртак пайдо бўлди.
«Жарликдаги Поньо балиғи»
Денгизчи ва сув париси севгиси ҳақидаги афсона сўнгги йилларда катта экранларда қайта чиқарилган буюк Хаяо Миязакининг энг ёрқин ва болаларча асари ҳисобланади. Муаллиф учун мультфильм ғайриоддий енгиллик ва соддалик, рангларнинг чуқурлиги ва шунчаки бўлаётган воқеалар кўлами билан қопланади.
«Қотил рафиқасининг тансоқчиси»
Бир сонияга ҳам тўхтамайдиган комедик ҳаракатлар жамланмаси. Бутунлай анъанавий сюжет билан жиноятга қарши курашишга мажбур бўлган соқчи ҳақидаги ҳикоя.
«Лука»
Лука Пагуро ва Альберто Скорфано — ёз мавсумини Италия Ривьерасида ўтказадиган ўспиринлар. Бироқ бу мультфильм нафақат болалар ҳақида, балки ниқобланган денгиз мўъжизалари ҳақида ҳам ҳикоя қилади.
«Қора бева»
«Биринчи қасоскор: Қарама-қаршилик» фильмидаги воқеалардан сўнг Наташа Романофф қочишга киришади ва хавфли фитнага дуч келади. Уни тўхтатишга интилган куч томонидан таъқиб қилинган Романофф ўзининг жосус ўтмиши ва ҳаётидаги бузилган муносабатлар билан ҳисоблашишга мажбур.
«Эски»
Фильм французларнинг «Sandcastle» романига асосланган бўлиб, у маҳаллий пляжда мурдани топган 13 кишилик гуруҳ ҳақида ҳикоя қилади. Ўзларининг терговларини бошлаш билан улар тезда бу ерда қандайдир ғайритабиий воқеа содир бўлган деган хулосага келади.
«Ўрмон саёҳати»
ХХ асрнинг бошлари. Ривербоат капитани Франк олим Лило Хоутон ва унинг укаси Макгрегор Хоутонни ўрмон экспедициясига олиб боради ва улар даволовчи хусусиятларга эга деб ҳисоблаган ҳаёт дарахтини топади.
«Персонаж»
Гай оддий банк ходими бўлиб, у одатий ҳаётда яшайди. Бир куни тўсатдан одатдаги турмуш тарзи шунчаки видео ўйин эканлигини англаб етади. Тақдирга чидашдан бош тортган Гай нафақат ўз дунёси учун тўлақонли қаҳрамон бўлиш, балки ўйин ишлаб чиқувчилар томонидан йўқ қилинишидан қутқариш учун ўзини барча қийинчиликларга ташлайди.