Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги зовурдан одам жасади топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумот берилишича, вилоят ИИБга ҳолат ҳақида 2021 йил 6 февраль куни хабар берилган.
Воқеа жойига етиб борган тергов тезкор гуруҳи суриштирувидан сўнг «Чўмич» маҳалласи ҳудудидаги зовурдан топилган жасад фуқаро Ж.С.нинг жасади эканлиги маълум бўлган.
«Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этамиз», — дейилади вилоят ИИБ берган маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қибрайда чамадон ичидан Олий суд собиқ ходимининг жасади топилганди. Кейинчалик чамадон ичидан ўлик ҳолда топилган эркакни ўлдирганликда гумонланиб 2 киши қамоққа олинди. Сўнгра гумонланиб қўлга олинганлардан бири РШТЁИМ раҳбар ходими эканлиги маълум бўлганди.
Изоҳ (0)