«Фарҳод ва Ширин» дуэтидаги Фарҳод 31 январь куни Навоий шаҳрида фотиҳа тўйини ўтказиб, Дилноза исмли қизга уйлангани ҳақида хабар берилган эди.
Фарҳод ва Дилнозахоннинг тўйи 2 февраль куни пойтахтдаги ресторанлардан бирида катта дабдаба билан нишонланди. Жуфтликнинг никоҳ оқшомига кўплаб санъаткорлар ташриф буюрди. Хусусан, тантанада Гулсанам Мамазоитова, Улуғбек Раҳматуллаев, Озода Нурсаидова, Алишер Файз, Малика Равшанова, Ҳулкар Абдуллаева, Юлдуз Турдиева, Малика Эгамбердиева, Дилноза Исмияминова, Имрон ва бошқа таниқли хонандалар хизматда бўлди.