Уйда байрам шукуҳини яратиш учун амалга оширилиши керак бўладиган ишлар жуда оддий. Бунинг учун арча безатилади, турли хил безаклар деворларга илинади. Бир-биридан ширин таомлар пиширилиб, телевизор қаршисида Янги йил ҳақидаги фильмлар оилавий томоша қилинади. Шундан кейин, албатта, ҳамманинг ҳам кайфияти байрамга мос бўлиши шубҳасиз.
«Янги йил саргузашти»
Чарльз Диккенснинг шу номли романи асосида суратга олинган фильмда севги, дўстлик, раҳм-шафқат ва меҳрни билмайдиган одам – Эбенезер Скруж ҳақида ҳикоя қилинади. Янги йил арафасида бахтсиз қаҳрамон саргузашт иштирокчисига айланиб қолади ва сеҳрга нафақат қаҳрамоннинг ўзи, балки томошабинларни ҳам ишонтиради.
«Санта-Клаус»
Бош қаҳрамон – Тим Аллен иштирокидаги Янги йил комедияси болаларга ҳам, ота-оналарга ҳам манзур келиши табиий. Тасодифан оддий ўйинчоқ сотувчиси Шимолий қутбда пайдо бўлиб қолади. Шундан сўнг қаҳрамон Санта Клауснинг ўрнини эгаллашга мажбур бўлади ва соқоли ҳамда қорнини уникига ўхшата бошлайди. Қаҳрамон нафақат янги қиёфага кириши, балки Янги йил байрамини ҳам ўтказиши керак бўлади. Янги Санта Клаус эса бунга бор кучи билан ҳаракат қилади.
«Ижарага оила»
«Ижарага оила» фильми таътил арафасида томоша қилинадиган кулгили ва таъсирчан севги ҳақида ҳикоя қилади. Янги йил фильмининг энг яхши анъаналаридан бири шундаки, унда қаҳрамон Кетлин ва унинг қизалоғи Зои исмли қизнинг орзулари амалга ошади.
«Янги йил бешлиги»
Янги йил бу энг асосий байрам бўлиб, унда ақл бовар қилмас мўъжизалар рўй беради. Аммо сеҳр-жоду пайдо бўлиши учун аввал унга ишониш керак. Ушбу фильмнинг асосий қаҳрамонлари гаплашадиган кучуклар, сеҳрли муҳит ва таъсирли воқеалар − бу дунёда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигига ишонтиради.
«Қидирувда Санта Лапус»
Байрамда ҳеч ким совғасиз қолмаслиги керак. Бир вақтлар Санта Клаусдан ажойиб совға кутган оқ ўйинчоқ кучукча ҳақиқий мўъжиза юз бериб, итга айланади ва унга Санта Лапус деб исм қўйилади. Нью- Йoркда йўқолган Санта Клаусни топиш ва Янги йил байрами барбод бўлмаслиги учун Санта Лапус топширилган муҳим вазифани бажаради. Ушбу байрамона фильм ҳам қизиқарли воқеалар билан кайфиятни янада кўтаради.
«Қутб экспресси»
Санта Клаусга ишонмайдган қаҳрамон Роберт Земекис поездда Шимолий қутбга саёҳат қилади ва тажриба, сабоқ ва сеҳрли саргузаштларнинг гувоҳи бўлади.
«Муз юрак»
Элза, Анна ва бошқа қаҳрамонларнинг саргузаштлари болажонлар ва катталарга ҳам байрамона кайфият улашади. Қиролликнинг ҳар бир қор парчасида мавжуд бўлган сеҳр-жоду бехосдан томошабинларни ҳам фильм ичига олиб кириб кетади.
«Соҳибжамол ва Махлуқ: Мўъжизакор Янги йил»
Янги йил олдидан ва таътилда нафақат «Соҳибжамол ва махлуқ» мультфильмини, балки Белла севгилиси учун сеҳрли Янги йил сюрпризини уюштириши ҳақидаги фильмни ҳам томоша қилиш тавсия этилади.
«Нико»
Ёш Никонинг отаси Санта Клаус учиб юрган буғуларнинг бири. Нико отасини ҳеч қачон кўрмаган, шунинг учун ҳам уни излаб Шимолий қутбга саёҳат қилади. Ўзига ишонч, оилавий қадриятлар акс этган ушбу фильм вақтни мароқли ўтказишга ёрдам беради.