Австралиянинг Мелбурн шаҳрида истиқомат қилувчи эркак адашиб иккита ютуқли лотерея чиптасини сотиб олиб, икки маротаба миллионерга айланди, деб хабар беради Daily Mail.
Исмини ошкор этишни истамаган эркак тасодифан онлайн ҳолда битта чипта ўрнига иккита лотерея сотиб олган. 7 ноябрь куни ўйналган лотереяда австралиялик икки маротаба жекпотни қўлга киритиб, жами 1,5 миллион АҚШ доллари ютиб олган.
«Мен ҳар ҳафта ўйнайман ва одатда ‘Яна бир бор ўйнаш’ тугмасини босаман. Бу сафар тугмани икки маротаба босганимни билмасдим. Бу ҳаётимдаги энг яхши хато! Яна шу каби хатоларни такрорлашдан бахтиёр бўлардим!», — дейди ғолиб.
У ўйин учун рақамлар кетма-кетлигини танлашнинг энг ноодатий усули билан бўлишган. «Уни оила аъзоларим қўлда териб чиққан. Биз рақамларни қоғозга ёзиб, қутига солдик, шундан сўнг оиламнинг ҳар бир аъзосидан биттадан варақни олишни сўрадим», — дея тушунтиради эркак.
Австралияликнинг таъкидлашича, у ҳозирча ўзининг миллионларини нимага сарфлаш бўйича якуний қарор қабул қилмаган. «Хотиним пулларни хайрия ташкилотларига тарқатиш таклифи билан чиқишини биламан. Балки уларнинг номини ҳам қути орқали танлаб олармиз», — дейди омадли австралиялик.
Аввалроқ АҚШда лотерея ғолиби 22 миллион долларни дўсти билан бўлишгани, бунга 28 йил олдин берилган ваъда сабаб бўлгани тўғрисида хабар берилганди.