Кичик синфлар ўқитувчиси ва рассом бўлган испаниялик Самюэль МB анимацияларни реаллик билан ўзаро уйғунлаштиришга муваффақ бўлди.
У ўз суратларини Disney мультфильмлари қаҳрамонлари ёнига жойлаштирган. Масалан, «Қирол шер»да у Симба билан бирга ухламоқда, «Соҳибжамол ва махлуқ»да эса Махлуқнинг чўмилишига халақит беряпти. «Геркулес»да эса Аид билан бирга дам олмоқда. Самюэль ўзининг бу каби суратлари билан Instagram’даги саҳифаси орқали бўлишган.