Англия профессионал футболчилари ассоциацияси (PFA) Англияда йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси номини маълум қилди.
Унга кўра, «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб эътироф этилди.
Мазкур соврин учун «Челси» футболчилари Тэмми Абраҳам ва Мэйсон Маунт, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчилари Мэйсон Гринвуд ҳамда Маркус Рэшфорд, шунингдек, «Арсенал» вакили Букайо Сака кураш олиб борганди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Трент мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар қаторидан ҳам жой олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!