Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, агар унинг мамлакати «қуласа», кейинги навбат Россияники бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Россиялик журналистларга мурожаат қилган Лукашенко тез орада Россияда юз берадиган »маълум сиёсий воқеаларга» нисбатан бўш келмасликка чақирган.
«Биласизми, биз Россия идоралари ва раҳбарияти билан қандай хулосага келдик? Агар бугун Беларусь қуласа, кейингиси Россия бўлади», — деди Беларусь президенти.
Президент намойишлар билан боғлиқ вазиятнинг мураккаблигига эътибор қаратди. «Агар бой Россия буни эплай олади, деб ўйласангиз, адашасиз. Мен кўплаб президентлар билан гаплашдим, қадрдон дўстим (мен уни катта акам деб атайман) Путин билан гаплашдим, мен уни огоҳлантирдим: бунга қарши туриб бўлмайди», — дея таъкидлади Лукашенко.