Ўзбекистонда 2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 128 кишига кўпайиб, 10 587 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланганларнинг
- 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида);
- 11 нафари Қорақалпоғистонда (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида);
- 2 нафари Жиззах вилоятида;
- 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида;
- 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 3858 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.