Футбол бўйича Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувлар 7 июль, сешанба куни ўз якунига етди.
Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ўз уйида «Қўқон-1912»ни қабул қилди. Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 54-дақиқада Элгужа Григалашвили ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Санжар Турсунов майдон марказидан аниқ зарба йўллаган ҳолда Ботирали Эргашевни доғда қолдирди — 2:0.
Меҳмонлар бунга асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида жавоб қайтарди. Якуба Бамбанинг голи амалда ҳеч нарсани ўзгартирмади ва Миржалол Қосимов шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Жорий мавсум бирорта ўйинда мағлуб бўлмаган «кончилар» 20 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Пахтакор»дан бир очко ортда қолган. «Қўқон-1912» (15) эса 4-ўринга жойлашди.
Параллел ўйинда «Сўғдиёна» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди. Шоҳруз Норхонов, Жавоҳир Қаҳрамонов ва Саҳоб Рашидовнинг голларига бухороликлар Бобур Фарҳодовнинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.
8-турдан сўнг Суперлига мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Coca-Cola Суперлига
8-тур баҳслари
7 июль, сешанба
ОКМК — «Қўқон-1912» 2:1
Голлар: 1:0 – 54 Григалашвили, 2:0 – 56 Турсунов, 2:1 – 90 Бамба.ОКМК: 32.Суҳроб Султонов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 23.Ёван Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 31.Сайдулло Раҳматов (3.Сардор Раҳмонов, 46), 6.Эркин Байдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (77.Арслонмират Аманов, 61), 17.Санжар Турсунов (10.Шаҳзод Нурматов, 86), 18.Баҳром Абдурахимов (88.Игор Зонич, 69), 7.Элгужа Григалашвили, 21.Мате Вацадзе (9.Зафар Полвонов, 61).
«Қўқон-1912»: 1.Ботирали Эргашев - 3.Бобур Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков, 9.Суҳроб Бердиев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 65), 10.Қувондиқ Рўзиев (91.Якуба Бамба, 84), 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов (17.Музаффар Музаффаров, 59), 23.Александр Мерзляков (8.Суҳроб Нуруллоев, 84), 33.Иван Ёсович, 69.Филипп Раевац ( 19.Хамидулло Абдуҳамидов, 65), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Огоҳлантиришлар: Раҳматов (9), Ҳолмуҳаммедов (35), Йўлдошев (43), Акбаров (78).
«Сўғдиёна» — «Бухоро» 3:1
Голлар: 1:0 – 22 Норхонов, 1:1 – 49 Фарҳодов, 2:1 – 59 Қаҳрамонов, 3:1 – 80 Рашидов.«Сўғдиёна»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Искандар Шойқулов, 4.Элёр Орифов, 8.Жамшид Болтабоев (21.Саҳоб Рашидов, 79), 10.Шоҳруз Норхонов (5.Аюбхон Номанов, 79), 11.Жасур Ҳасанов, 12.Санъат Шихов, 18.Шавкат Муллажонов (93.Марко Колакович, 60), 20.Баҳодир Насимов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 56), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 80.Эливелто Рибейро (7.Санжар Рашидов, 56).
«Бухоро»: 91.Зафар Сафоев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобуржон Аманов, 7.Суҳроб Неъматов (17.Беҳруз Саъдиллоев, 71), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Бекзод Сайидов, 26.Аброр Хусинов, 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азизбек Амонов (9.Жасур Ҳакимов, 71), 60.Бобур Фарҳодов, 77.Иззат Абдуллаев (11.Зоҳир Пиримов, 60).
Огоҳлантиришлар: Фарҳодов (26), Жўрабеков (35), Норхонов (37), Сайидов (41), Орифов (67).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!