7 июль куни жаҳон ва Ўзбекистон санъати юлдузларининг Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова миллий образда мухлисларига кўриниш берди.
https://www.instagram.com/p/CCTt_ZjnbT7/
Instagram’даги ретро мусиқа аккаунтига маданият вазири Озодбек Назарбековнинг 1995 йилда «Салом, ёшлар» кўрсатувига берган интервьюси жойлаштирилди. Режиссёр Бурҳон Шаропов билан суҳбатда хонанда келгуси йиллардаги ижодий режалари ҳақида сўзлаб берган.
https://www.instagram.com/p/CCQ39VMlW4e/
Ҳинд киноси юлдузи Дипика Падуконе турмуш ўртоғи, актёр Ранвир Сингхни туғилган куни билан табриклади.
https://www.instagram.com/p/CCTux7_DYG5/
Шаҳзода фолловерларига ҳиндистонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган «Осмондаги юлдузчалар» фильмини томоша қилишни тавсия этди.
https://www.instagram.com/p/CCViBxsnNTb/
«Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова бир неча йиллик фарқ билан бир кунда, яъни 7 июль куни икки ўғлини дунёга келтирганини маълум қилди.
https://www.instagram.com/p/CCT8-JolU-R/
Фарзанд кутаётган актриса Асал Шодиева саҳифасига янги сурат жойлади.
https://www.instagram.com/p/CCVv5iBJMPN/
Феруза Жуманиёзова янги қўшиқ яратиш жараёни акс этган видеони мухлисларига тақдим этди.
https://www.instagram.com/p/CCV8C7epK3j/
Шоҳруххон «Девона» деб номланган қўшиғига клип суратга олдирмоқда. Клипда хонанда қўриқчи сифатида кўриниш беради.
https://www.instagram.com/p/CCVvmGTH8ui/
Умидахон эса фолловерларини сабрли бўлишга ундади.
https://www.instagram.com/p/CCT0p7PpoL0/
Ёш актриса Дурдона Қурбонова болалигиданоқ камера билан ишлашни ўргана бошлаган. У фолловерларига болалик пайтида онаси томонидан суратга олинган видеолавҳани тақдим этди.
https://www.instagram.com/p/CCQCHobFKbQ/
Мавзуга доир:
- Хонанда Севара турмушга чиқмоқда, Нигора «порахўр» мухлисларидан хафа бўлди. Instagram янгиликлари
- Лола Каримова туғилган кунида ўзига нимани тилади? Райҳон фарзанд кутяптими? Instagram янгиликлари
- Ўзбекистонлик машҳурлар қаерда дам олмоқда? Ҳинд киносида оғир жудолик. Instagram янгиликлари
- Йигиталининг дардини куйлаган Каниза, Месси бўлиб «ишлаётган» Аваз Охун. Instagram янгиликлари