Бутун дунё бўйлаб коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган карантин чоралари юмшатилмоқда. Ҳаёт аста-секин изига тушмоқда. Биз умуман соғинмаган нарсалар, масалан, тирбандликлар ҳам қайтиб келмоқда, деб ёзади Esquire.
Бироқ Reddit фойдаланувчиси баъзан тирбандликлар пайтида ҳам ёқимли ҳолатлар юз бериши мумкинлигини ёзиб қолдирди. У тирбандликда турган пайтда қўшни қаторда турган машҳур актёр Киану Ривзни кўриб қолди.
Актёр пост муаллифи билан саломлашиб, унга қўл силтаган.
Reddit фойдаланувчиси актёрни учратгани исботи сифатида уни суратга туширган.