Япония ҳукумати жорий йилда коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши курашиш учун 100 триллион иенадан (929,45 миллиард доллар) ортиқ иккинчи қўшимча бюджетни шакллантириш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Nikkei.
Пандемиядан азият чеккан фирмалар учун паст фоизли кредитлар бериш схемаларини кенгайтириш учун бюджетдан 60 триллион иен ва бошқа молиявий ёрдам дастурлари учун 27 триллион иена ажратилади. Тахминларга кўра, ҳукумат мазкур бюджетни Вазирлар маҳкамасининг 27 май куни ўтказиладиган йиғилишида тасдиқлайди.
Эслатиб ўтамиз, Япония 25 майдан бошлаб фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди. Мамлакатда 16 мингга яқин одам коронавирусга чалинган, 808 киши вирус қурбонига айланган. Синдзо Абэ ҳукумати томонидан тасдиқланган инқирозга қарши чораларнинг биринчи пакети 1,09 триллион долларга баҳоланганди.
Мавзуга доир: Япония ҳукумати фуқароларига коронавирус сабаб салкам 1000 доллардан тарқатишга қарор қилди
Изоҳ (0)