Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 33 та ҳолат қайд этилди, деб хабар беради Tengrinews.
Касалланиш бўйича сўнгги ҳолатлар мамлакатнинг қуйидаги ҳудудларида аниқланган:
- Атирау вилояти — 17;
- Нур-Султон — 5;
- Жамбил вилояти —3;
- Олмаота — 3;
- Костанай вилояти — 2;
- Манғистов вилояти — 1;
- Ғарбий Қозоғистон вилояти — 1;
- Қизилўрда вилояти — 1.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрелдан бошлаб Нур-Султон ва Олмаотада карантин режими енгиллаштирилган, саноат корхоналари, қурилиш соҳаси ва айрим хизмат кўрсатиш тармоқлари ўз фаолиятини қайта йўлга қўйган.
Ўзбекистонда 12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 2509 нафарга етди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1988 киши касалликдан соғайди, 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.