Сирдарё вилоятида сув тошқинидан азият чеккан аҳолини қутқариш ишларида Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолётлардан ҳам фойдаланилаётгани хабар берилган эди.
Вазирлик матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, 5 май куни белгиланган режа асосида фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларнинг бориш қийин бўлган жойларида разведка-қидирув ишларини амалга ошириш давомида Оқолтин туманидан яна икки иши қутқарилган.
Улардан бири 1985 йилда туғилган Э.О. бўлиб, унинг бир оёғи жароҳатланган. Иккинчиси 1996 йилда туғилган Ф.Қ.нинг тана ҳарорати кўтарилган. Бу икки фуқаро вертолётга олинган ва зудлик билан Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мобил тиббий марказига олиб келинган.
Беморларга Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида зарур тез тиббий ёрдам муолажалари кўрсатилган.
Мавзуга доир: Сардобадан ҳикоялар
Шунингдек, тошқин ичида қолган қишлоқда қолиб кетганларни излаётган қутқарувчилар видеоси ҳам эълон қилинганди.