27 апрель кечаси Бухоро вилоятида, айниқса, Олот ва Қоракўл туманларида кузатилган ёмғир аралаш кучли шамол оқибатида вилоят бўйича 38 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари, 847 та ижтимоий соҳа объектларига, экин майдонларига зарар етган.
Президент матбуот хизматининг алоҳида қайд этишича, табиий офат оқибатида қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва инфратузилма соҳаларига ҳам жиддий талафот етган.
«Биз табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бўйича барча зарур чораларни кўряпмиз. Ҳукумат комиссияси тун-у кун ишламоқда», — деди Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.
Мавзуга доир: Бухоро вилоятида кучли шамол оқибатида рўй берган талафотларни қоплашга бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади
Таъкидланишича, якка тартибдаги уй-жойлар ҳам таъмирланмоқда.
Мавзуга доир:
- Шамолдан зарар кўрган Қоракўл ва Олот — Президент вертолётидан олинган суратларда
- Шавкат Мирзиёев: Олотни ҳам, Қоракўлни ҳам янгилаб оламиз. Саросима ва хавотирга ўрин йўқ
- Бухорода кўплаб талафотларга олиб келган кучли шамол пайдо бўлиши сабаби маълум қилинди
- «Ваҳима ва миш-миш мутлақо бехабарлик ортидан пайдо бўлди». Қоракўлликлар «тошқин»дан қочиб тўпланган қирдан репортаж