Ўзбекистонда 4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2160 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2149 нафарни ташкил этгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди, 1319 нафари эса соғайган.