Ўзбекистонда 27 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1887 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввалроқ 26 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1869 тага етгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 789 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.