Daryo

Ўзбекистонда талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби очиқланди

«Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди

1 дақиқа ўқиш179 672 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Xabar.uz”

Давоми: Беш ой давомида «аъло» ва «яхши» ўқиган талабаларнинг стипендиясидаги тафовут давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган бўлди

Аввал хабар берганимиздек, «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Фото: «Дарё»

«Ҳуқуқий ахборот» каналида мазмуни келтирилган қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан:

Давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади (2019/2020-ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);

Семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади;

Семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди (2019/2020-ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).

Мавзуга доир: Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар