2020 йилнинг 1 январь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1111 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилди. Таққослаш учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни соат 19:00 гача 1442 нафар чақалоқ дунёга келганди.
Янги йилнинг дастлабки 18 соатида дунёга келган чақалоқларнинг 572 нафари ўғил бола, 539 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (141 нафар) дунёга келди. Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти ( 137 нафар) ва Қашқадарё вилояти (134 нафар) кучли учликни тўлдирган.
Туғилганларнинг тўрт нафари эса эгизаклардир. «Айни пайтда шифокорларимиз уларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда», — дейди Фурқат Санаев.