Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Ҳамдўстликнинг октябрь ойида ўтган «Ашхобод» саммитида қабул қилинган қарорга мувофиқ 2020 йилнинг 1 январидан МДҲга Ўзбекистон раислик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Президент 2018 йилнинг 6 декабрида ҳам Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этган эди.
Изоҳ (0)