Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида ‘Тарбия’ фани босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш чоралари тўғрисида»ги бўйича қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
- олий таълим муассасаларидаги «Бошланғич таълим», «Тарих», «Ўзбек филологияси», «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ», «Педагогика ва психология» йўналишларида таҳсил олаётган 2019—2020-ўқув йили битирувчи курсларининг ўқув режа, дастур ва малака талабларига «Тарбия» фанини ўқитиш ҳуқуқини берувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
- 2020—2021-ўқув йилидан педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» йўналиши ўрнига «Тарбия ва ҳуқуқ таълими» йўналишини очиш чораларини кўради.
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.