Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган сана арафасида Фарғонада улкан байроқ ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Фарғона шаҳрининг Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи хиёбонида мамлакатдаги энг катта — баландлиги 67 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилди.
Давлат байроғи ўрнатилганлиги муносабати билан ўтказилган тадбир катта тантанага айланди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.