Гонконгда норозилик намойиши иштирокчилари Хитойнинг Sinxua ахборот агентлиги офисини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Намойишчилар одамлар оқимини тўхтатиш учун тез-тез ёпиб қўйилаётган метро бекатларининг кириш қисмларига ҳам ўт қўйди. Телефон будкалари жойидан суғурилиб, баррикадалар ясалди.
Тартибсизликлар давомида айрим корхона ва дўконлар, шунингдек, Starbucks қаҳвахоналар тармоғи ҳам вайрон этилгани айтилмоқда.