Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов 3 сентябрь куни Иордания Ҳошимийлар қироллиги элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Иордания муносабатлари кун тартибининг барча жабҳалари батафсил кўриб чиқилди.
Жумладан, савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун сиёсий соҳада қулай шароит шакллантирилгани қайд этилди.
Ўзбекистон—Иордания мулоқотини янада институтлаштириш бўйича аниқ таклифлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.