КХДР яна Япон денгизига қарата 2 та номаълум снаряд учирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, снарядлар эрта тонгда Хамгён-Намдо провинциясидан учрилган. «Бизнинг ҳарбийларимиз яна ракета отилиши бўйича вазиятни кузатмоқда», — дейилади Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси хабарида.
Жанубий кореялик ҳарбийлар маълумотига кўра, снарядлар маҳаллий вақт билан соат 06:45 ва 07:02 да Хамгён-Намдо провинциясидан отилган ва 97 километр баландликка кўтарилиб, 380 километр босиб ўтган.
Бу 25 июлдан буён КХДР томонидан учирилган еттинчи ракета бўлди. Япония ҳукумати КХДР баллистик ракеталар учирган деб ҳисобламоқда.