News cover

Тошкентда жарима майдончасидаги BMW’ни ЙПХ ходими миниб чиққани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда BMW автомобилини йўл-патрул хизмати ходими бошқариб юргани ҳақидаги видео тарқалди. Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдириб, видеодаги шахс ЙПХ ходими эмаслигини маълум қилди.

ЙҲХБ ахборотига кўра, суриштирув давомида видеони 2007 йилда туғилган фуқаро А.Ж. суратга олиб, ижтимоий тармоққа жойлагани аниқланган. Маълум бўлишича, BMW русумли автомобил аввалроқ йўл ҳаракати қоидалари бузилгани сабаб тўхтатилиб, текширилган ва ҳайдовчида гувоҳнома бўлмагани учун ЙПХ катта инспектори томонидан жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, орадан бир сутка ўтиб, жарима майдончасида ишловчи А.Ж. ушбу BMW’ни рухсатсиз бошқариб, майдон ҳудудидан чиқиб кетган. У автомобилда кўчада 5–6 дақиқа айлангач, транспорт воситасини яна жарима майдончасига олиб кирган.

Ҳолат юзасидан унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомобил яна вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. Фуқаро билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилган.

Аввалроқ Қашқадарёда ЙПХ инспекторини обрўсизлантириш учун видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган шахсларга чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Суд уларга 7 ва 10 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Бугун, 12:25

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Спорт

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: