Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси «Kun.uz» нашри ходимларига зўравонлик қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда уюшма вакили Холмурод Салимов маълум қилди.
«Ўрганиш натижалари маълум қилинади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ депутат Расул Кушербоев журналистга нисбатан зўравонлик қилган ҳоким ўринбосари ўз лавозимини тарк этиши кераклиги ҳақида фикр билдирган эди.
Изоҳ (0)