Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қримнинг Россия таркибига қўшилганини тан олмаслигини маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Таъкидланишича, бу каби баёнотни Туркия раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжумани вақтида билдирган.
Унинг сўзларига кўра, турк давлати доимо Украина мустақиллигини қўллаб-қувватлайди.
«Туркия Қримнинг аннексиясини тан олмади ва олмайди ҳам», — дея таъкидлайди Эрдўғон.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Туркия томони қрим татарларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом этади.