Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров 8 август, пайшанба куни туғилган кунини нишонлаётган рафиқаси Шаҳноза Мирзиёевани табриклади.
https://www.instagram.com/p/B06TAmjpjC5/
«Умр — узун йўл. Инсон бу йўлни ёлғиз босиб ўтиши қийин. Унга кўнглини тушунадиган, ҳар бир нафасида меҳр улашадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган ҳамроҳ керак.
Бугун менинг ана шундай ‘ҳамроҳ’им — умр йўлдошим, севимли аёлим, хонадоним бекаси, фарзандларимнинг онаси туғилган кун.
Шаҳнозахон, таваллуд айёмингиз билан чин қалбимдан табриклайман!
Сизнинг борлигингиз менга яхши кайфият, хотиржамлик ва куч бағишлаб туради», — деб ёзади Отабек Умаров.