«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуасига жорий йил 20 июлдан бошлаб фақат 11:00 дан 17:00 гача киришга рухсат берилади. Бу ҳақда мажмуа маъмурияти маълум қилди.
Қолган вақтларда мажмуада фестивалга тайёргарлик кўрилади.
Маълумот учун, 26—30 август кунлари Самарқандда XII «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.