Американинг Шимолий Каролина штатида жойлашган уйларнинг бирига самолёт қулаб тушди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Авиафалокат оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳат олган ва оғир аҳволда шифохонага етказилган.
https://twitter.com/Bur01210878/status/1144555469391978496
Авария 28 июнь кечаси Хоуп-Миллс шаҳри яқинида содир бўлган. Нохуш ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ва уйда яшовчи фуқаролардан бири ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ҳозирда самолёт нима сабабдан қулаб тушганини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.