Рустам Курганбаев Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консули этиб тайинланди. Р.Курганбаев бунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхона консуллик округига Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставрополь ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахань вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) киради.