5 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-турида «Андижон» клуби ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ самарқандликлар ҳимоячиси Шохруҳ Абдураҳмонов рақиб дарвозасига гол урди (1:0). Орадан 10 дақиқа ўтиб мезбон жамоа аъзоси Аброр Ҳусинов ҳисобни тенглаштирган бўлса, 45+2-дақиқада ярим ҳимоячи Шаҳзод Убайдуллаев андижонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Беллашувнинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганда «Динамо» ҳимоячиси Миркомил Локаев ҳисобни тенглаштирди (2:2).
Шу тариқа «Андижон» ўз майдонида «Динамо» билан дуранг ўйнади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Мазкур ўйиндан сўнг Андижон клуби 7 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 10-ўриндан жой эгаллаб турибди, «Динамо» эса 9 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Суперлига
7-тур баҳслари
5 май, якшанба
«Андижон»—«Динамо» 2:2
Голлар: 0:1 — 6 Шохруҳ Абдураҳмонов, 1:1 — 16 Аброр Ҳусинов, 2:1 —45+2 Шаҳзод Убайдуллаев, 2:2 — 87 Миркомил Локаев«Андижон»: Руслан Матниёзов, Бобуржон Омонов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуродов, Шаҳзод Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов, 62), Абдуллоҳ Олимов (Хушнудбек Авилов, 68), Дилшод Раҳматуллаев (Асрор Ғофуров, 10), Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Ҳусинов, Бобуржон Акбаров
«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Жасур Азимов, Қадамбой Нурматов (Воҳид Шодиев, 64), Бобур Қосимов, Отабек Нарзуллаев (Низомжон Норов, 54), Сирож Ҳамроев, Сардор Эминов (Санжар Баратов, 74), Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шохруҳ Абдураҳмонов
Огоҳлантиришлар: Рўзимбой Аҳмедов (38), Қадамбой Нурматов (52)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)