Ҳиндистонда сохта алкоголдан заҳарланиб, уч кун ичида 97 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Қурбонлар — Уттар-Прадеш ва Уттаракханд штатларида яшовчилар.
Хабарларга кўра, 7 февраль куни бир нечта қишлоқлар фуқаролари дафн маросими чоғида алкоголь истеъмол қилган, эртаси куни эса улар ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган.
Полициячилар 10 минг литрдан ортиқ ноқонуний алкоголни мусодара қилди.