Британиянинг Сомерсет графлигида эшак ва зебра боласи дунёга келди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Зиппи лақабини олган эшаксимон зебранинг отаси — эшак, онаси эса зебра.
Зиппининг танаси эшакларникидек кулранг, туёқлари эса зебраларникидек йўл-йўл. Бундай жониворлар Британияда иккита.
Зеброидлар қадим замонлардан бери мавжуд. Улар ҳақида олим Чарлз Дарвин ҳам ўз китобларида ёзиб қолдирган. Бундай жониворларни жиловлаш қийинроқ. Чунки улар отларга қараганда агрессив бўлади.