Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида «Ҳуқуқий билимлар куни» флешмобини ўтказади, деб хабар берилади Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида.
Флешмоб жорий йилнинг 11–12 октябрь кунлари соат 10.00 дан 16.00 га қадар бутун республика бўйлаб ўтказилади. Бунда ташкил этилган махсус жойларда тарғибот тадбирлари режалаштирилган.
Шу кунлари аҳолига нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. Шунингдек, фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини рағбатлантириш учун турли танловлар ва викториналар ташкил этилади.
Ғолибларга эсдалик совғалари ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳуқуқий қўлланма тақдим этилади.
«Ҳуқуқий билимлар куни» ўтказиладиган манзиллар рўйхати
Қорақалпоғистон Республикаси:11 октябрь – Амударё тумани 40-сон умумтаълим мактаби.
12 октябрь – Амударё тумани 76-сон умумтаълим мактаби.
Бухоро вилояти:
Когон тумани Марказий истироҳат боғи.
Сурхондарё вилояти:
Термиз шаҳар «Бобур» истироҳат боғи.
Фарғона вилояти:
Фарғона шаҳар Марказий истироҳат боғи.
Андижон вилояти
Улуғнор тумани 6-сон умумтаълим мактаби.
Наманган вилояти:
Наманган шаҳар «Ёшлар» маркази.
Жиззах вилояти:
Жиззах шаҳар Ёшлар шаҳарчаси.
Самарқанд вилояти:
Самарқанд шаҳар «Регистон» майдони.
Қашқадарё вилояти:
Қарши шаҳар «Атлас-Медиа парк» савдо маркази ва Косон туман Педагогика коллежи.
Навоий вилояти:
Навоий шаҳар «Маърифат» боғи.
Хоразм вилояти:
Хива шаҳар «Ичанқалъа» мажмуаси.
Сирдарё вилояти:
11 октябрь – Янгиер шаҳар Марказий истироҳат боғи.
12 октябрь – Гулистон шаҳар «Билимдонлар» боғи.
Тошкент вилояти:
Чирчиқ шаҳар «Машинасозлар» истироҳат боғи.
Тошкент шаҳрида тадбир ўтказиладиган жойлар:
- Улуғбек туманидаги «Эко бозор» савдо мажмуаси олд майдони.
- Чилонзор туманидаги «Ғафур Ғулом» маданият ва истироҳат боғи марказий майдони.
- Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор Локомотив» парки марказий майдони.
- Яккасарой туманидаги Next савдо мажмуаси марказий майдони.
- Юнусобод туманидаги «Олой» бозори олд майдони.
- Юнусобод туманидаги Megaplanet савдо мажмуаси олд майдони.