Шу йил 6 сентябрь куни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар ИИБ ходими ўз раҳбарига ахборот бериб, унда шу йил сентябрь ойи бошларида Чирчиқ шаҳрида яшовчи М.Н. ўзининг танишлари орқали унга фоизсиз кредит олиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари сўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда ИИВ ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ушбу ҳолат бўйича 6-сентябр куни тезкор тадбир ўтказилиб фуқаро М.Н. ходимдан 1000 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор гуруҳ томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан 7 сентябрь куни Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.