Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 28 март куни ўз жонига қасд ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 16:10 атрофида Ғазалкент шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ж.Комилов маст ҳолда таниши Ш.Ҳусановга тегишли «ВАЗ-2101» машинаси салонида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Ёнғин оқибатида автомашина салони қисман ёниб, зарар кўрди.
Ж.Комилов ва Ш.Ҳусанов куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.