Ташаббускор гуруҳ Махачқалъада Доғистон муфтийсининг турмуш ўртоғи, 46 ёшли Айна Гамзатовани расман Россия президентлигига номзод сифатида илгари сурди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
542 кишидан иборат ташаббускор гуруҳга таниқли жамоат арбоблари, диний етакчилар, олимлар ва спортчилар кирди.
Рўйхатга олиш учун зарур барча ҳужжатлар 5 январь куни Марказий сайлов комиссиясига юборилади.
46 ёшли Гамзатова Россиядаги йирик мусулмон ахборот холдингини бошқаради, «Ислом» журнали бош муҳаррири, «Йўл» хайрия фонди таъсисчиларидан бири ҳисобланади.