Жисмоний шахсларга 2018 йилдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилиши мумкин.
Бу ҳақда Ўзбекистон Сенатининг 13-ялпи мажлисида маъруза қилган бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ушбу тартиб тегишли лицензия олган, ўриндиқ жойлари 4 (тўрт) йўловчидан ортиқ бўлмаган таксиларга нисбатан татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.
Вазирнинг таъкидлашича, мазкур таклиф Президентнинг солиқлар йиғувчанлигини ошириш, даромадларини легализация қилиш, қўшимча резервларни аниқлаш доирасида берган топшириқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.