Франция, Германия ва Британия геофизиклари 20 йилдан буён Ер гумбурлашини — океан туби тебранишлари чоғида юзага келадиган акустик аномалияларни тушунтириб бера олмаяпти, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Daily Mail қайд этишича, олимлар Ҳинд океанининг 4540 ва 4260 метр чуқурликдаги иккита нуқтасида 2,9—4,5 миллигерц частотали тебранишларни қайд этди. Гумбурлашлар ҳатто энг паст сейсмик фаолликда ҳам кузатилди ва инсон қулоғи сезгирлик чегарасидан ўн минг марта паст бўлди.
Ер ости гумбурлаши биринчи марта 1998 йилда қайд этилган. Ушбу ҳодиса табиати ҳалигача геофизикларга тушунарли эмас, аммо уларда воқеани тушунтириб берувчи бир нечта гипотеза бор. Улар орасида — атмосфера ва ер қобиғи ўртасидаги акустик резонанс ёки ер қобиғининг океан тўлқинлари билан ўзаро таъсири ҳам бор.