13 ноябрдан бутун республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ҳарорат кечаси -3 даражагача пасайиши, кундузи эса +10 даража илиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет»га таяниб, UzNews хабар берди.
Барча вилоятларда шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 12—13 ноябрь кунлари кечаси +7…+12 даража, 14—15 ноябрь кунлари кечаси +5...+10 даража бўлади. 12 ноябрь куни кундузи +18...+23 даража бўлиб, 13—15 ноябрь кунлари +10...+15 даражагача пасаяди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. 12 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12—13 ноябрь кунлари кечаси +2…+7 даража, 14—15 ноябрь кунлари кечаси -3...+2 даража бўлади. 12 ноябрь куни кундузи +12...+17 даража, 13—15 ноябрь кунлари +5...+10 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. 14 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12—13 ноябрь кунлари кечаси +7...+12 даража, 14—15 ноябрь кунлари кечаси +5...+10 даража бўлади. 12 ноябрь куни кундузи +18...+23 даража, 13—15 ноябрь кунлари +10...+15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 12—13 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 12 ноябрь куни кечаси ҳаво ҳарорати +8...+13 даража, кундузи +21...+26 даража бўлади. 13—15 ноябрь кунлари +10...+15 даражагача пасайиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 12—14 ноябрь кунлари кечаси +6...+11 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади. 15 ноябрь куни кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 12—13 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 14—15 ноябрь кунлари айрим туманларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12—14 ноябрь кунлари кечаси +2...+7 даража, 15 ноябрь куни 0...+5 даража бўлади. 12 ноябрь куни кундузи +13...+18 даража, 13—15 ноябрь кунлари +5...+10 даражагача пасайиши мумкин.